Буқоқ - Дунё аҳолиси орасида кенг тарқалган касалликлардан бири ва у ўз вақтида даволанмаса, жиддий оқибатларга олиб келиши мумкин.
"Буқоқ қалқонсимон безнинг катталашуви билан кечувчи касаллик бўлиб, у аъзонинг гормонал фаолияти кучайиши, сусайиши ёки ўзгармаслиги билан намоён бўлади.
Қалқонсимон без — бўйиннинг олд қисмида жойлашган. У тироксин ва триёдтиронин гормонларини ишлаб чиқариш орқали танадаги кўплаб жараёнлар, хусусан, асаб, юрак-қон томир, ошқозон-ичак ва суяк-таянч тизимлари фаолиятини бошқаради. Ҳатто миянинг нормал ишлаши ҳам қалқонсимон без фаолиятига боғлиқ.